09:14 / 15.09.2016
5 655

Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 11-ўринга тушиб қолди

Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 11-ўринга тушиб қолди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна битта бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақанинг енгил атлетика бўйича 4х100 метрга эстафета баҳсларида қатнашган Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоамиз 43,47 сония натижа билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 6 олтин, 4 кумуш ва 14 бронза медаль бор. Кеча Ўзбекистон умумий рўйхатда 9 ўринни эгаллаб турган эди. Айни дамда Ўзбекистон 11 ўринни қайд этиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 11-ўринга тушиб қолди