13:54 / 16.09.2016
7 183

Кейт Миддлтон энг дидли британиялик аёл деб тан олинди

Кейт Миддлтон энг дидли британиялик аёл деб тан олинди

Британиянинг Rakuten Marketing фирмаси ходимлари Лондондаги мода ҳафталиги олдидан фуқаролар ўртасида кичик сўров ўтказди ва уларнинг наздида мамлакатдаги энг дидли аёл деб кимни билишлари ҳақида сўрашди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Сўров натижасида, биринчи ўринни Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон эгаллади. Сўровда иштирок этган аёлларнинг 29 фоизи худди Уильямнинг рафиқасидек кийинишни исташади.

Кейт Миддлтондан кейин энг дидлилар рўйхатига хонандалар Рита Ора ва Элли Голдинг, актриса Эмма Уотсон, блогер Зои Сагглар ҳам киритилди.

Бундан ташқари, британиялик аёллар машҳурларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ташқи кўриниши уларнинг дўкондан қандай кийим харид қилишларига таъсир кўрсатишини ҳам айтиб ўтган. Сўровда қатнашган аёлларнинг 29 фоизи машҳурларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган суратларидаги кийимларни харид қилганини айтган.

Сўровнома иштирокчиларининг 30 фоизи эса севимли кино қаҳрамонларидек кийинишга интилишларини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кейт Миддлтон энг дидли британиялик аёл деб тан олинди