14:04 / 16.09.2016
8 001

Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия

Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия

1. Қўлларингизни ювинг!
Бу қоида ҳаммага маълум. Қўлингизни ювишнинг иложи бўлмаса, албатта нам салфетка билан бўлса-да артинг. Вируслар ташқи муҳитда бир неча соат ёки кун яшаши мумкинлигини унутманг.

2. Кўпроқ сайр қилинг!
Хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг. Хона ҳавоси ўзгартирилмаса, ундаги микроблар миқдори ошиб бораверади. Уй иссиқлиги — касалликдан муҳофаза, дегани эмас. Иссиқ хонада бурун шиллиқ пардалари қуруқлашади ва организмга вирус тушиши осонлашади.

3. Эрталабки бадантарбия
Эрталаб албатта фаол ҳаракатлар қилинг ва чуқур-чуқур нафас олинг. Нафас олиш натижасида қонга кислород тушиши осонлашади ва модда алмашинуви яхшиланади. Организмнинг вирусларга қаршилик кўрсатишини кўчайтиради.

4. Сигарета тутунидан нафас олманг!
Болалар ҳам сигарета тутунидан нафас олишларига йўл қўйманг. Бундай тутун бурун шиллиқ пардаларини қуритиб, организмдан вирусларни ҳайдаб чиқаришга ёрдам берадиган нафас йўлларидаги митти тукчалар ҳаракатини тўхтатади.

5. Ҳордиқ
Кунига ҳеч бўлмаганда ярим соатга ўзингизга дам беринг, ўзингиз учун ёқимли иш билан шуғулланинг. Ижобий ҳиссиётлар натижасида организмимизни вируслардан муҳофаза қилувчи иммун тизими фаоллашади.

6. Атрофингиздагиларни унутманг!
Йўталганда ёки аксирганда оғзингизни рўмолча билан бекитинг. Бироз шамоллаган бўлсангиз ҳам, махсус дока ниқоб тақиб юришни канда қилманг. Бу каби инфекцион касалликлар ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Йўталганда ёки аксирганда вирус 10 метр узоқликка ҳам етиб бориши мумкин.

7. Кўпроқ суюқлик ичинг!
Организмни токсинлардан тозалаш учун кунига 2 литр суюқлик ичиш лозим. Суюқлик танани намлик билан таъминлайди ва соғайишга ҳалал бераётган токсинларни ҳайдайди.

8. Витаминлар қабул қилинг!
Куз ва баҳор мавсумида витаминлар қабул қилиш билан биргаликда, мева-сабзавотлардан кўпроқ енг. Қизил, сариқ рангли сабзавот ва мевалар вирусларнинг душмани бўлган С витаминига бой.

9. Ҳаммом
Буғли ҳаммомда 80 даражали ҳароратда шамоллаш вируслари нобуд бўлади.

10. Қатиқ ичинг!
Кунига бир стакан қатиқ ичинг. Бу шамоллаш касалликларига чалиниш хавфини 25 фоизга камайтиради. Қатиқ таркибидаги фойдали бактериялар инфекцияларга қарши курашувчи моддаларни ишлаб чиқаради.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия