Нурсултон Назарбоевнинг қизи — Дарига Назарбоева ўзининг «ворис»лик салоҳиятини юқори баҳоламаяпти. Даригага кўра бу — шундай гап-сўзлардан манфаатдорлар томонидан ғараз мақсадларда тарқатилаётган қуруқ гап. холос.
Қозоғистон парламенти сенати (юқори палатаси)нинг депутати, Қозоғистон президенти қизи Дарига Назарбоева ўзининг давлат раҳбари вориси эканлиги ҳақидаги гап-сўзларни «чайқовчилик», деб атади.
Айтиб ўтиш жоизки, жума куни депутатлар Назарбоеванинг сенатнинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланиши учун овоз бердилар.
«Мен ўзимни ватанига садоқат ва вафо ила хизмат қиладиган ҳамда президентимиз жамоаси аъзоси бўлган инсон деб биламан. Бу каби гап-сўзларнинг барчаси, агар билсангиз — чайқовчиликдан бошқасимас», — деди Назарбаева журналистларнинг «ўзингизни отангизнинг вориси деб биласизми». деган саволига жавоб қайтарар экан. Назарбоеванинг сўзларига кўра, бу масала атрофида ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш мақсадида қуруқ гап-сўзлар тарқатувчилар ҳаддан зиёд.
Манба: Diydoraziz.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...