АҚШнинг Нью-Жерси штатида, бироз аввалроқ шубҳали буюм аниқланганидан кейин поездлар ҳаракатланиши тўхтатилган темир йўл бекатида портлаш рўй берган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, маҳаллий вақт билан соат 00.40да (Тошкент вақти билан соат 09.40) портлаш овози эшитилган. Бу вақтда робот шубҳали буюмни аниқлаётганди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш тўсатдан рўй берган. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
CNN телеканали маълумотига кўра, шубҳали буюм «ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан портлатилган». Воқеа жойида ФХХ вакиллари иш олиб боришмоқда.
17 сентябрь куни портлаш Нью-Жерсида хайрия марафони бошланиши олдидан югурувчилар йўлагида портлаш содир бўлганди. Ўшанда рўйхатга олиш ишлари туфайли старт кечиккани учун талофатлардан сақланиб қолинганди.
Шу куни Манхэттен марказидаги Челси кварталида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 29 киши жабрланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди