Андижон вилояти Суд департаменти бошланғич баҳоси 615 млн сўмдан ортиқ бўлган Lamborghini Gallardo спорткарини кимошди савдосига қўйди, дейилади "Кун" нашрида.
Суд қарорларини ижро этиш департаменти сайтига қўйилган маълумотларга кўра, очиқ кимошди савдоси шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган. 2004 йилда ишлаб чиқарилган машина яхши ҳолатда экани таъкидланган.
Шу билан бирга, савдога қўйилган автомобилларнинг келиб чиқиши хусусида батафсил маълумот келтирилмаган.
Lamborghini Gallardo – 2003-2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, Lamborghini компанияси ишлаб чиққан моделлар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 11 йил мобайнида машинадан 14 мингдан ортиқ нусха ишлаб чиқилган. Унинг энг арзон тўплами 160 минг долларга баҳоланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди