Конго демократик республикаси пойтахти Киншаса шаҳрида мухолифат тарафдорлари уюштирган намойиш вақтида полициячилар билан тўқнашув юзага келди ва камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Намойишлар 19 сентябрь куни мамлакатнинг амалдаги президенти Жозеф Кабила сиёсатига қарши ўтказила бошланди. У ноябрь ойида ўтказилиши белгиланган президентлик сайловларини техник сабаблар билан бекор қилиши ҳақида маълум қилинганди.
Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган, бу чора орқали намойишчилар тарқалмагач, уларга қарата ўт очилганди.
Қурбонлар ўртасида 3 нафар полиция зобити бор, улардан бирини намойишчилар тириклай ёқиб юборишган.
Жозеф Кабила Конгони 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. У бошқарувни марҳум отаси Лоран-Дезире Кабиладан қабул қилиб олганди.
Human Rights Watch ташкилоти сайловлар арафасида мухолифат вакиллари босим остида қолгани ҳақида маълум қилганди. Сентябрь ойи бошида Киншасада мухолифат етакчиларини ҳибсга олиш ишлари содир бўлган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”