13:45 / 20.09.2016
7 219

UMS илк бор ICT Expo 2016 кўргазмасида иштирок этади

UMS илк бор ICT Expo 2016 кўргазмасида иштирок этади

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ICT Expo 2016 Анъанавий ахборот технологиялари миллий кўргазмасида юқори тезликдаги “тўртинчи авлод” мобил Интернетини тақдим этади.

2016 йил 21-23 сентябрь кунлари пойтахтдаги «Кўргазма савдо маркази» кўргазмалар комплексида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг йирик кўргазмалардан бири бўлган ICT Expo 2016 бўлиб ўтади. ICTWEEK 2016 АКТ Ҳафталиги доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир соҳа ютуқларини намоён қилиш, ишбилармонлик доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро қулай ҳамкорликни йўлга қўйиш, АКТ маҳсулотлар ва хизматлари фойдаланувчилари билан тескари алоқани кенгайтиришга хизмат қилади.

UMS мобил оператори ушбу кўргазмада илк бор иштирок этади ҳамда кенг оммага 4G LTE мобил Интернети имкониятларини ҳамда бир қатор мобил алоқа маҳсулотлари ва хизматларини намойиш қилади. Кўргазма меҳмонлари компаниянинг махсус стенди билан таниб чиқишлари, мобил алоқа масалалари бўйича маслаҳат олишлари, шунингдек, қизиқарли ва кўнгилочар танловларда иштирок этишлари мумкин бўлади.

– Кўргазмада асосий эътиборни 4G LTE Интернетига қаратганимиз остида катта маъно бор, - деди “UMS” МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов. – UMS data-оператор сифатида Ўзбекистон мобил алоқа бозорига энг юксак технологияларни татбиқ этишга, замонавий телекоммуникация сервисларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга интилади. Ушбу мақсадларда 2016 йил 20 июнь куни компания Тошкент шаҳрида 4G LTE – “тўртинчи авлод” мобил Интернетини ишга туширди. Тармоқ бутун шаҳарни қамраб олди ҳамда ундан 4G тармоғида ишлай оладиган мобил қурилмаларга эга ҳар бир абонент хеч бир ортиқча шартларсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

– UMSнинг 4G LTE тармоғида энг юқори тезлик 70 Мбит/cгача чиқиши мумкин. Унинг ёрдамида HD-видеоларни кўриш, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олиш ва юклаш, Интернетдаги “оғир” файллар билан ишлаш, вебинар ва видеоконференцияларда иштирок этиш, энг юқори тезликни ҳамда алоқанинг аъло сифатини талаб этувчи ҳаракатларни бажариш мумкин. Бу ва бошқа кўплаб имкониятлар ICT Expo 2016 кўргазмаси доирасида намойиш этилади, – дея таъкидлади Сайёджон Маткаримов.

UMS мобил оператори ICT Expo 2016даги ўз стендига барча қизиқувчилар ва замонавий технологиялар ихлосмандларини тақдим этади. Сизларни 21-23 сентябрь кунлари қуйидаги манзил бўйича кутиб қоламиз: Тошкент ш., Беруний кўчаси, 41 (мўлжал: “Беруний” метро бекати), «Кўргазма савдо маркази» кўргазмалар комплекси.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMS илк бор ICT Expo 2016 кўргазмасида иштирок этади