Одноклассники ОАВлар муҳарирларига чоп этадиган янгиликларида фойдаланиши учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг контентини қидириш имконини берувчи «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди. Янги хизмат нафақат Россия, балки бутун дунё бўйлаб ишга тушди.
Хизмат ижтимоий тизимнинг вэб-сайт кўринишида ишлайди. У дунёнинг интерактив ҳаритаси, фойдаланувчиларнинг ва гуруҳларнинг оммабоп онлайн-видеолари, ёзувлар архиви, калит сўзлар, видеонинг номи, географик координаталар бўйича қидирувдан иборат. Бу журналистларга тезлик билан воқеа содир бўлган ердан ноёб контентга эга бўлиш имкониятини яратади.
Хизмат ишга туширлганлигининг сабаби фойдаланувчилар томонидан олинаётган тўғридан-тўғри эфирлар сонининг ошиши ва шунга ўхшаш жонли видео узатиш хизматларидан фарқли ўлароқ қўрсатилган видеони сақлаш ва жонли трансляциядан сўнг қайта кўрсатиш имконияти борлигидир. “OK Live” иловасида олинган видео ҳох ижтимоий тизимда, ҳох сайтда намойиш қилиниши мумкин. “Embed” видео тўғридан-тўғри дастлабки манбага – видеонинг муаллифи ва жойлаштирилган ерга ҳавола беради.
Анастасия Жбанова, Одноклассники лойиҳасининг матбуот хизмати раҳбари:
“ОК фойдаланувчилари учун трансляциянинг асосий сценарийларидан бири бу — воқеалик жойида бевосита бўлиш. Бундай видеолар тезлик билан “вирусли” видеога айланиб тезда ОКнинг оммобоп видеолар қаторидан жой олади. Бизнинг фикримизча бундай контент ўзининг тезкорлиги ва воқеаликни объектив тарзда кўрсатиши билан қимматли” “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади