Бир оролда ўта бир дангаса одам яшарди. У доим бирданига бойиб қолиш ҳақида ўйлар экан.
Бир куни у яқиндаги оролда бир кўзли одамлар истиқомат қилиши ҳақида эшитиб қолибди. “Бир кўзли одамдан биттасини тутиб олиб келиб, қафасга солиб қўйсам уни томоша қилганлардан пул олиб, тез орада бойиб кетаман”- деб ўйлабди у. Шум ниятини амалга ошириш учун дангаса бир ғайрат қилиб, қўшни оролга етиб олибди. Соҳилда у бир кўзли одамни кўриб ҳайратда қолибди, у ҳам ўз ўрнида икки кўзли инсонни энди кўриши экан. Дангаса у билан танишиб, ўзи билан бирга кетишни унга таклиф қилибди. Бир кўзли одам рози бўлибди, бироқ аввал юр, мени қариндошларим билан таниш, меҳмоним бўл дебди, мезбон. Дангаса рози бўлиб уни уйига борибди. Янги меҳмонни томоша қилгани қўни-қўшнилар йиғилишибди. Бундан фойдаланмоқчи бўлган бир кўзли инсон меҳмонни қафасга солиб у орқали пул топа бошлабди.
Нафиса таржимаси
Манба: Diydoraziz.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди