12:54 / 23.09.2016
7 184

Абдулазиз Комилов Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

Абдулазиз Комилов Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

2016 йилнинг 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистонр республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Вазир Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама томонидан билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик изҳор қилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Комилов Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди