АҚШнинг Теннесси штатида пўлат қуювчи заводда юз берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда ABC News телеканали хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.
Фожиа Атенс шаҳридаги металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи Thomas and Betts заводида юз берди. Шаҳар полицияси бошлиғи отишмани заводнинг ишчиларидан бири уюштирганини маълум қилди. У ўз ҳамкасбларини ўлдиргач, ўзини отиб ташлаган.
Воқеа жойида тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда. Полициячилар воқеа сабабини аниқлаштиришмоқда. Шерифнинг айтишича, агар завод ходимлари биринчи ўқ узишлардан кейиноқ қутқарув хизматига қўнғироқ қилмаганларида қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?