Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги аэропортда AnBot номли патруль роботи иш бошлади. Роботнинг баландлиги 1 метр 49 смни, оғирлиги 78 кгни ташкил этади. Робот максимал даражада соатига 18 км тезликда ҳаракат қила олиши мумкин. Хитойнинг ОАВнинг хабар қилишларича, бу робот жорий йил апрель ойида Чунцин шаҳрида ўтказилган технологиялар кўргазмасида илк марта намойиш этилганди.
Маълумотларга кўра, AnBot роботи жўнаш терминалида иш бошлаган. Роботга 4та юқори сифатли камера ўрнатилган бўлиб, улар йўловчиларнинг юз кўринишларини таниш хусусиятига эга. Йўловчиларнинг фотосуратлари аэропортнинг хавфсизлик хизматига тақдим этилади.
Синьхуа агентлиги патруль роботига яна бир қатор функциялар қўшиш мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. AnBot патруль роботига махсус тугма ўрнатилган бўлиб, у орқали полицияни бир зумда чақиритириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди