16:24 / 23.09.2016
9 226

Шерзод Бин режиссёрликка қўл урди

Шерзод Бин режиссёрликка қўл урди

Актёр ва тақлид устаси Шерзод Сайдиалиев (Шерзод Бин) илк бор ўзини режиссёр сифатида синаб кўрмоқда. Бугун, 23 сентябрь куни Шерзод Сайдиалиевнинг илк фильми “Қайсар ошиқлар” картинаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Тақдимот маросими Алишер Навоий номидаги киносаройи ҳамда “Киночилар уйи”да бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Фильмда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Элёр Носиров, Лола Элтоева, актёрлар Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Асал Шодиева, Шерзод Сайдиалиев, Жаҳонгир Тўлқинов ижро этишган.

Аслида фильмнинг ишчи номи “Учрашгунча” деб номланган эди.

Шерзод Сайдиалиев илк бор ўзини режиссёр сифатида синаб кўрмоқда. Ўз фильмида ҳам роль ўйнаш, ҳам режиссёрлик қилиш осон иш эмас, албатта. Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек, янги фильм ҳам камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги аниқ. Аммо мазкур картина ўзбек кино санъатида керагидан ортиб кетган “хонтахта” фильмлар қаторидан жой олмайди, деб умид қиламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерзод Бин режиссёрликка қўл урди