Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ равишда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қарорни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Кодекснинг янгиланган 125-моддасига мувофиқ, ўт ўчиргич, тиббиёт қутиси, фавқулодда тўхташ белгиси, ёруғлик қайтарувчи нимча ва қонунда белгиланган тартибда шишани синдириш учун болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситасини бошқариш – ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг ярим бараварида жарима солишга асос бўлади. (1 октябрдан 74887,5 сўмни ташкил этади).
Бундан ташқари, мотоциклни бошқариш қоидаларига риоя қилмай, махсус бош кийимисиз мотоцикл бошқариш – энг кам ойлик иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида (1 октябрдан — 29955 сўм) жарима солишга асос бўлади. Бу қоида мопед ҳайдовчиларга ҳам тегишли экани қайд этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда