Италиялик адвокат Жоржио Дестро самолётда жуда семиз одам билан ёнма-ён кетишга мажбур бўлгани учун Emirates авиакомпаниясидан 2,8 минг евро миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Дестро Кейптаундан Дубайга парвоз қилди ва тўққиз соат давомида ёнида ўтирган киши туғдирган ноқулайликдан азият чекди. У йўлакда тура туришга, бўш бўлганда экипаж учун ажратилган ўриндиқларга ўтиришга мажбур бўлди.
Дестро жойини ўзгартиришларини сўради, аммо бўш жой йўқлиги сабаб унга рад жавобини беришди. Италияликнинг сўзларига кўра, вазият учун ундан узр сўрашмаган ва ноқулайликни бартараф этиш учун бирор-бир таклиф беришмаган.
Шундан сўнг у судга даъво киритган. Унга кўра, авиакомпания адвокатга чиптасининг нархи бўлмиш 759,51 евро ва маънавий зарар учун 2 минг евро бериши лозим бўлади. Италияликнинг даъвоси 20 октябрь куни Падуяда кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди