11:48 / 24.09.2016
17 530

Йўл қоидаларини бузган пиёдаларга солинадиган жарима миқдори тасдиқланди

Йўл қоидаларини бузган пиёдаларга солинадиган жарима миқдори тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган пиёдаларга маъмурий жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қарорни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Кодекснинг янгиланган 138 моддасига мувофиқ, эндиликда, пиёдаларнинг автомобиль қатнов қисмини кесиб ўтиш чоғида, телефондан фойдаланиши, китоб, даврий нашрлар ўқиши, видео ёки аудиоматериалларни кўриши ва тинглаши ҳамда диққатни сусайтирувчи бошқа электрон жиҳозлардан фойдаланиши, бу ҳолат махсус пиёдалар ўтиш жойида амалга оширилган тақдирда ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бири (1 октябрдан — 49925 сўм) миқдорида жарима солишга асос бўлади.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг қўлдан бошқа тана аъзоларини ёки қисмини транспорт воситасининг ҳаракати чоғида салон ташқарисига чиқариши энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида (1 октябрдан 149775 сўм) жарима солинишига сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Йўл қоидаларини бузган пиёдаларга солинадиган жарима миқдори тасдиқланди