12:02 / 25.09.2016
5 971

Фарғонада паралимпиячиларни кутиб олиш маросими ўтказилди

Фарғонада паралимпиячиларни кутиб олиш маросими ўтказилди

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги ХV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси сафида Фарғона вилоятидан 2 нафар спортчи иштирок этди. Спортчиларни Фарғона вилояти ёшлари муносиб кутиб олди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Енгил атлетика бўйича иккита бронза медалга эгалик қилган Дониёр Солиев ҳамда ядро улоқтириш бўйича олимпия ўйинларида иштирок этган Дилафруз Аҳматхоновани кутиб олиш маросими Фарғона олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтди.

Маросимда юқори ўринларни эгаллаган спортчилар орасида Фарғона вилояти ёшлари борлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Маъруф Турдиматов вилоят ҳокимлиги номидан ғолибларни яна бир бор табриклади ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди.

"Биз Риога жўнашдан олдин ўз олдимизга ғалаба билан қайтишни мақсад қилиб олдик. Терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси ғолиблик учун бор кучини, шижоатини, ғайратини сарф қилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бизга бўлган ишончини оқладик деган умиддаман. Уларнинг бизга бўлган эътибори, яратиб берган шаҳроитлари ютуқларимизнинг асоси бўлди", - дейди енгил атлетика бўйича иккита бронза медаль эгаси Дониёр Солиев.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар Паралимпия ўйинларининг 31 медалини (8та олтин, 6та кумуш, 17та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200га яқин иштирокчи давлатлар орасида 16-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2-ўринни (1-ўрин Украина), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўринни (1-ўрин Хитой) қўлга киритди. Ўзбекистон вакиллари турнир давомида 6та жаҳон, 7та Паралимпия ўйинлари, 12та Осиё рекордини ўрнатишди.












Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фарғонада паралимпиячиларни кутиб олиш маросими ўтказилди