Туркия Ташқи ишлар вазири Башар Асад раҳбарлигидаги Сурия ҳукуматини ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади. Бу ҳақда вазирлик сайтида билдирилган, дейилади "Кун" нашрида.
"Биз кейинги кунларда Суриядаги тузум ҳамда бу тузум тарафдорлари томонидан Ҳалаб ва атроф ҳудудлар бомбардимон қилиниши, натижада 300дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, минглаб кишилар жароҳатланишини қаттиқ қоралаймиз", дейилган хабарда.
Туркия ТИВ томонидан таъкидланишича, Асад режими ўз халқини "шафқатсизлик билан ўлдирмоқда". Суриянинг ҳозирги ҳукумати ва тарафдорлари мамлакатдаги мавжуд барқарорликни ҳал қилиш учун сиёсий йўлдан юриш ниятида эмаслиги қайд этиб ўтилган.
"Бу ҳаракатлар нафақат ҳарбий жиноятлардир, балки бу инсонийликка қарши жиноят ҳамда халқаро ҳуқуқ тартибларига зид ҳамдир", дея қўшимча қилинган Туркия ТИВ хабарида.
Бундан олдинроқ, БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлаганидан буён ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлгани ҳақида айтиб ўтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди