13:19 / 26.09.2016
6 358

Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади

Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади

Нидерландиянинг Vanmoof велосипед ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини мижозларига етказиб беришда қулаш ва турли зарблардан нуқсонга учраган ҳолда етиб бораётганига эътибор қаратган.

“Велосипедларни ким етказиб беришидан қатъиназар, велосипедларимиз жуда кўп ҳолларда гўё темир ғажувчи комбайндан ўтган кўринишда етиб борган. Бу бизга жуда қимматга туша бошлади, шу билан бирга мижозларимизнинг норозилигини кучайтира борди”, - дейди Vanmoof креатив директори Bex Rad.

Мазкур муаммони бартараф этиш учун компания антиқа усулдан фойдаланди. У, велосипедлар солинган картон қутига кенг экранли телевизор тасвирини жойлаштирган. Шундан сўнг, Vanmoof вакилларининг сўзларига кўра, бу юкларни ташишда зарарланиш ҳолати 70-80 фоизга пасайган.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади