13:52 / 27.09.2016
8 547

Ш. Мирзиёев Пойтахтда ер усти тезюрар метро қурилиши бўйича вазифа берди

Ш. Мирзиёев Пойтахтда ер усти тезюрар метро қурилиши бўйича вазифа берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 25 сентябрида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди, деб ёзади "Diydoraziz" сайти.

Аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида ўтказилган учрашувда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри учун устувор аҳамиятга эга бўлган йирик дастур – Сергели туманида 2017-2022 йилларда 500 та кўп қаватли уйнинг бунёд этилиши билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилганига алоҳида тўхталди.

Бу лойиҳанинг амалга оширилиши қарийб 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади.

Айниқса, нураб қолган эски уйлар ўрнида янги биноларни қуриш, кўп қаватли уйлардаги яшаш шароитларини янада яхшилаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиб, коммунал хизматлар сифатини ошириш каби масалаларига алоҳида эътиборқаратиш бўйича вазифалар берган.

Шунингдек, Пойтахтда янги транспорт-коммуникация тармоқлари,ер усти тезюрар метро йўналишлари қурилишини лойиҳалаштириш ишларини тезлаштириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ш. Мирзиёев Пойтахтда ер усти тезюрар метро қурилиши бўйича вазифа берди