13:31 / 29.09.2016
8 980

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтади

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтади

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрдан бошлаб янги ойлик йўл чипталарини киритишни маълум қилди, деб хабар берди "Кун" нашри.

Компания сайти хабарига кўра, ушбу қарор «аҳолининг кундалик транспорт харажатларини иқтисод қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш, ер усти ва ер ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида» қабул қилинди.

Амалда бўлган ойлик йўл чипталари:
- N (нафақадор ва ногиронлар учун — автобус, 60 мин сўм),
- T (талабалар учун — автобус, 60 минг сўм),
- O' (ўқувчилар учун — автобус, 60 минг сўм),
- АВ (умумий аҳоли учун — автобус, 120 минг сўм)

Серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:
- NM (нафақадор ва ногиронлар учун — автобус ва метро), 83 минг сўм),
- TM (талабалар учун — автобус ва метро, 83 минг сўм),
- O’M (ўқувчилар учун — автобус ва метро, 83 минг сўм),
- AVM (умумий аҳоли учун — автобус ва метро, 166 минг сўм).
ойлик йўл чипталари жорий этилади.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 29 сентябрь кунидан сотувга чиқарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтади