Чехиянинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 28 сентябрь куни Чехия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сирони қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида қайд этилганидек, давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари ва халқаро масалалар бўйича икки давлатнинг яқин ва ўхшаш қарашлари ва позициялари мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси ҳисобланади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги икки томон ўртасида ўрнатилган дўстлик ва конструктив муносабатлар анъаналарига ҳамда 30 дан ортиқ ҳужжатлардан ташкил топган шартномавий-ҳуқуқий асосга таянган ҳолда изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.
Учрашувда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистон-Евроиттифоқ мулоқоти шакллардаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди