Тошкентда республиканинг бошқа вилоятларига қараганда ажрашишлар энг кўп қайд этилмоқда, деб ёзмоқда “Дийдоразиз” нашри.
Тўлақонли бўлмаган ва носоғлом оилаларда эса болаларнинг жиноятга қўл уриши кузатилмоқда. Ажрашишлар, шунингдек, оилавий низолар замиридаги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд қилишларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Қайд этилишича, оилада ижтимоий, маънавий муҳитнинг талаб даражасида эмаслиги, йигит ва қизларнинг турмушга тайёр эмаслиги, оиланинг иқтисодий асоси мустаҳкам эмаслиги, куёвларнинг ишсизлиги, йигитларнинг ишлаш учун чет элларга чиқиб кетиши ажрашишларга сабаб бўлмоқда.
2016 йил май ойида Тошкент шаҳар ҳокими ажримларнинг олдини олиш бўйича қарор қабул қилган. Ёзилишича, мазкур қарор ижроси бўйича етарли ишлар олиб борилмаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди