16:24 / 04.10.2016
7 273

Малайзияда ҳарбий вертолёт мактаб биноси томига қулади

Малайзияда ҳарбий вертолёт мактаб биноси томига қулади

Малайзиянинг Тавау шаҳридаги мактаблардан бирининг томига ичида 14 ҳарбий бўлган Сикорскй С-61 вертолёти қулади. Бу ҳақда “Sinxua” агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, ҳаво кемаси бортида бўлганлар орасида фақатгина учувчи енгил жароҳат олди. Мактабнинг етти нафар ўқувчиси ва бир эркак эса турли жароҳатлар билан шифохонага етказилди.

Таъкидланишича, Сабах штатида ички парвозни амалга ошираётган вертолёт учувчиси бошқарувни йўқотган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзияда ҳарбий вертолёт мактаб биноси томига қулади