12:33 / 04.10.2016
8 854

Ravon бренди Беларусда намойиш этилди

Ravon бренди Беларусда намойиш этилди

GM Uzbekistan Беларусда Ravon брендининг R2, Nexia R3 ва Gentra моделларини намойиш этди.
GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Беларусда Ravon брендини намойиш қилди, дея ёзмоқда "gazeta.uz" нашри.

Беларусда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари тақдимоти ўтказилди. Келгусида улар қаторига R4 моделининг қўшилиши кутилмоқда.


Октябрь-декабрда Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам янги бренд тақдимотини ўтказиш белгиланган. Шу билан МДҲнинг асосий автомобиль бозорлари қамраб олинади. Бундан аввал эса Россия, Қозоғистон ва Украинада тақдимотлар ўтказилди. 2017 йилда ҳар бир мамлакатда дилерлик тармоқларини кенгайтириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon бренди Беларусда намойиш этилди