Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 45 дан зиёд давлатдан 2000 га яқин вакилни жамлайди.
12−13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади, хабар қилди "gazeta.uz". Унда 45 дан ортиқ мамлакатнинг 2000 га яқин вакили келиши кутилмоқда. Асосий тадбирлар «Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади.
Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Мазкур халқаро тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон билан Халқаро пахта ассоциацияси, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита, Cotton Outlook халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари халқаро ташкилотлар доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди