16:06 / 06.10.2016
6 719

2016 йил Қозоғистонда транспорт хизмати 4 фоизга пасайиши прогноз қилинди

2016 йил Қозоғистонда транспорт хизмати 4 фоизга пасайиши прогноз қилинди

Қозоғистон парламенти сенати (юқори палата) депутатлари мамлакатнинг 2016-2018 йиллардаги бюджетига ўзгартиш киритилганини тасдиқлашди. Жорий йилнинг сентябрь ойи якунида парламентнинг қуйи палатаси ҳам ушбу қонун лойиҳасини тасдиқлашган эди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати 2016 йил макропрогнозига ойдинлик киритишган эди. Нефтнинг ўрта йиллик баҳоси баррелига 30 доллардан 35 долларга қадар ошган. Шунингдек, миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш ишлари 74 миллион тоннадан 75,5 миллион тоннага ошган.

2016 йилги ЯИМ ҳажми аввал прогноз қилинган даража — 0,5 фоизда қолди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш даражаси 2016 йилда 3,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотлари эса 1,7 фоизга тушиши мумкин. Савдо ҳажми 3,5 фоиз, транспорт хизмати эса 4 фоизга пасайиши прогноз қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2016 йил Қозоғистонда транспорт хизмати 4 фоизга пасайиши прогноз қилинди