Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Лас-Палмас”га қарши (2:2) Ла Лига 6-турида Криштиану Роналдуни захирага олиш қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда “Чемпионат” хабар бермоқда.
“Роналду захирага олинганида хафа бўлгани яхши бўлди. Бу ҳолат Криштиану жамоа тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Мен унга барчасини тушунтирдим. Шу ерда нуқта қўямиз. Ҳозир футболчилар битта мавсумда 60 тагача ўйин ўтказади. Менинг давримда биз шунча ўйинни икки йилда ўтказар эдик. Менимча, футболчи шунча ўйинда бир хил даражада ўйнай олмайди”, – деди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли португалиялик футболчи “Лас-Палмас”га қарши ўйинда захирага олингани учун Зинедин Зиданга норозилик билдирган ҳамда мутахассиснинг устидан “Реал Мадрид” президенти Флорентино Пересга шикоят қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди