Расмларни ўзига хос форматга ўзгартириш хусусиятлари билан машҳур бўлган Prisma иловасига тез орада видеоларни қайта ишлаш функцияси ҳам қўшилади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.
Ҳозирча мазкур функция фақат илованинг iOS версиясида ишламоқда ва бета-синов босқичидан ўтказилмоқда. У орқали Prisma’да давомийлиги максимум 15 сония бўлган видеороликларни таҳрирлаш мумкин. Бундан ташқари, сервисга тез орада GIF-анимацияларни қайта ишлаш функцияси ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.
Prisma иловаси Ван Гог, Пикассо ва Левитан каби машҳур рассомлар услубида расмларни қайта ишлаш учун нейротармоқлардан кенг фойдаланади. Илованинг iOS платформасига мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 11 июнида чиқарилган. Android версияси эса июль ойининг сўнгида Google Play’га жойланган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?