АҚШ президентлигига номзодлар дебатининг иккинчи турида Ҳиллари Клинтон Доналд Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ва Ипсос компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради.
Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.
Тадқиқотга кўра, Ҳилларининг бу фарқни янада мустаҳкамлашига Трамп аёлларни ҳақоратлаган видеоёзувнинг эълон қилиниши сабаб бўлди. Икки номзоднинг тортишувини томоша қилганларнинг аксарияти миллиардернинг тушунтириш ва ўзини оқлашини ишончли эмас деб топди.
Бошқа сўровларнинг гувоҳлик беришича, дебатларнинг аксарият томошабинлари 44 фоиздан 57 фоизгача Клинтон учун овоз берган, Трампни ғолиб деб овоз берувчилар сони эса 34 фоизни ташкил этган.
Теледебатларнинг иккинчи раунди 9-октабрь куни Цент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади