17:00 / 12.10.2016
6 724

Саша Грауман ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланди

Саша Грауман ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланди

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди.
12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) мамлакатимиздаги Ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Саша Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016 2020-йилларда ЮНИСEФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саша Грауман ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланди