14:47 / 14.10.2016
7 066

Ўзбекистонликлар самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 16 медални қўлга киритди

Ўзбекистонликлар самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 16 медални қўлга киритди

Ўзбекистон самбочилари Руминияда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида муваффақиятли қатнашди.
7−9 октябрь кунлари Руминиянинг Плоешти шаҳрида ўсмир йигит ва қизлар (17−18 ёш) ҳамда 19−20 ёшли йигит-қизлар (юниор) ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 32 мамлакатидан 374 нафар спортчи иштирок этди, дея хабар қилди Ўзбекистон самбо федерацияси «Газета.uz"га.

25 самбочи билан 6 медаль — 2 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медалини жамғарган миллий терма жамоа умумий ҳисобда Россия ва Грузидан кейинги учинчи ўринни банд этди.

Убайдулло Мўминов (60 кг, ўсмир) ва Фазлиддин Холматов (68 кг, юниор) мусобақа шоҳсупасининг энг юқори поғонасини банд этди.

Шаҳзод Тагиев (57 кг, юниор), Мироншоҳ Султонов (74 кг, юниор) ва Клара Дарменбаева (60 кг, қизлар) кумуш медаль соҳибларига айланди.

Ботир Азамов (56 кг, ўсмир), Жасур Содиқов (81 кг, ўсмир), Улуғбек Мамажонов (48 кг, юниор), Авазбек Абдужалилов (52 кг, юниор), Элёр Хожимаматов (82 кг, юниор), Парвиз Ҳалимов (100 кг, юниор), Мадина Турғунбоева (44 кг, қизлар), Хожинса Комолдинова (65 кг, қизлар), Нилуфар Раҳмонова (48 кг, юниор), Ирина Кулакова (64 кг, юниор), Сожида Савриева (+80 кг, юниор) бронза медалини қўлга киритди.

Роман Шакиров — самбо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонликлар самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 16 медални қўлга киритди