fDi Magazine журнали «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини Марказий Осиёда энг яхши деб топди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Нашр дунёнинг энг яхши эркин иқтисодий зоналари рўйхатини тузди. Мазкур рўйхатда «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи, «Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, fDi Magazine журнали fDi Intelligence таҳлилий маркази томонидан чоп этилади ва Financial Times ноширлик гуруҳи таркибига киради. Нашр тўғридан-тўғри инвестициялар глобал бозори таҳлилига ихтисослашган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди