14:13 / 15.10.2016
5 197

«Ташкент Урбания» фестивали 15-бор ўтказилади

«Ташкент Урбания» фестивали 15-бор ўтказилади

Дам олиш кунлари пойтахтда «Ташкент Урбания 2016» ёшлар фестивали бўлиб ўтади.
15 ва 16 октябрь кунлари Тошкентда анъанавий «Ташкент Урбания 2016» ёшлар фестивали бўлиб ўтади, дея хабар қилди «Туркистон-пресс» НАА, тадбир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Камолот» ҳаракати, «Соғлом авлод учун» жамғармаси ва Ўзбекистон Экстремаль ва тоғ туризми федерацияси ҳамкорлигида ўтказилади.

«Болалар санъат ва ижод маркази» боғи (собиқ Экопарк)да ўтказилувчи фестивалда спортнинг экстремаль шаҳар турлари бўйича профессионал ва ишқибоз ишқибозлари жам бўлади. Фестиваль шиори: «Ёшлар — соғлом турмуш тарзи учун».

Тадбир Экстремаль ва тоғ туризми федерацияси қошида ташкил этиладиган спортнинг шаҳар турлари бўйича тўгаракларга болалар ва ўсмирларни жалб этишга қаратилган.

«Бу йил 200 кишининг чиқиш қилишини кутаяпмиз, — деди федерация раҳбари Леонид Козловский. — Жорий йилда фестиваль 15-бор ўтказилмоқда. Аввалига у „Экстрим наркотикларга қарши“ эди… Бу ерда ҳар ким ўз иқтидорини намойиш этиши мумкин».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ташкент Урбания» фестивали 15-бор ўтказилади