Ҳиндистон полицияси Кашмирда 150дан ортиқ кабутарни Покистон разведкасига ишлашда гумон қилиб қўлга олган. Бу ҳақда Khaleej Times нашрига асосланиб "Kun.uz" хабар тарқатди.
Шубҳали юк машинаси чегара яқинида тўхтатилган. Унда ҳалқа тақилган ва пушти рангларга бўялган қушлар солинган қутилар топилган.
Ҳодиса Жамму ва Кашмир штатлари ҳудудида рўй берган. Ҳуқуқ тартибот органлари бу вақтда водийда шубҳали ҳаракатларни текшириш бўйича амалиёт ўтказаётганди.
Ҳозирда Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот органлари бу қушлар Покистон чегараси орқали жосусликда фойдаланилгани бўйича гумонни текширмоқда.
Қушлар жуда ёмон шароитларда сақланган. Текширувлар якунида улар озодликка қўйиб юборилиши мумкин.
3 октябрь куни Ҳиндистон полицияси бош вазир Нарендра Модига таҳдидли мактуб элтаётган кабутарни ҳибсга олганди.
қуш Панжоб штатида, Покистон билан чегара яқинида аниқланган. Бу ерда жангарилар январь ойида Ҳиндистон ҳарбий базасига ҳужум уюштирганди. Полициячилар кабутарда «Моди, биз 1971 йилдаги одамлар эмасмиз. Ҳозир ҳар бир бола Ҳиндистон билан курашишга тайёр» деган матнли хат бўлган. Мазкур мактубга «Лашкар-и-Тоййиба» гуруҳи муаллиф бўлгани тахмин этилган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар Кашмирдаги ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг мураккаблашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди