13:23 / 17.10.2016
9 277

Хитойда 6 оёқли қўзичоқ туғилди

Хитойда 6 оёқли қўзичоқ туғилди

Бир неча кун аввал, Хитойнинг Шаньдун провинциясида 6 оёқли оппоқ қўзичоқ дунёга келди.

Хонадонида ана шундай ғаройиб қўзичоқ туғилган хитойликлар қўзичоқни тасвирга тушириб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаштиришди.
[media=https://youtu.be/9rwu7W6SLyk]
Ушбу тасвирларда қўзичоқ оёқларининг кўплиги сабабли, у ўзини базўр тик тутиб тургани кўриниб турибди. Эгасининг сўзларига кўра, она қўй бирваракайига бир нечта қўзичоқни дунёга келтирган. Улардан уч нафари нобуд бўлган. Олд чап оёғида аномалия бўлган бу қўзичоқ эса тирик қолган.

Мутахассислар бу каби ҳолатлар ген ўзгариши ёки эътиборсиз қолдирилган касалликлар туфайли юз беришини айтишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 6 оёқли қўзичоқ туғилди