Ҳар йили дунё бўйлаб 11 октябрь куни “Халқаро ортиқча вазн куни” ўтказилиши белгиланган. Жорий йилда ҳам Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу санага бағишланган ҳужжатни тақдим этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.
Мазкур ҳужжатда ташкилот ширин таъмли ичимликларга қўйилган солиқ миқдорини 20 фоизга оширишни таклиф қилди. Солиқлар кўрсаткичининг ошиши уларнинг истеъмолига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу орқали инсонлар бундай ичимликларни 20 фоизга кам сотиб оладилар.
Бу тажриба Мексика мисолида кўриб чиқилгани қайд этилди. 2 йил аввал, Мексикада ширин таъмли ичимликлар учун солиқ 10 фоизга кўтарилганди, натижада йил охиригача бундай ичимликларнинг сотилиш даражаси 6 фоизга тушган.
ЖССТ ҳужжатида қайд этилишича, алкоголсиз, мевали шарбат ва энергетик ичимликлар, шунингдек, ароматизатор қўшилган сутли ичимликлар ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида бундай ичимликлар ортиқча вазн юзага келишига ҳам сабаб бўлади.
Сўнгги 35 йил ичида дунё бўйлаб ортиқча вазнга эга бўлган кишилар сони деярли икки бараварга ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди