Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Буюк Йўлбошчимизнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва уни ҳар томонлама ривожлантиришдаги беқиёс хизматлари ёдга олинди. Юртимиздаги муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ масканларни обод этиш, халқимизнинг маънавий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида Биринчи Президентимиз улкан жасорат, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатгани алоҳида таъкидланди.
Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси билан танишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди