Пойтахтнинг Миробод туманида кеча, сешанба куни тунги соат 2 лар атрофида “Каптива” автомобили ёниб кетган. Ҳолат нима сабабдан юз бергани борасидаги тахминлардан бири – атайин ўт қўйиш, деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.
Ҳодиса Миробод бозори яқинидаги аҳоли турар-жой ҳудуди ичида рўй берган. Ёнаётган автомобилнинг фотосурат ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.
Маълум бўлишича, автомобиль яқин атрофдаги кўпқаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи аёлга тегишли бўлиб, машина уйининг ойнаси тагида турган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ичидан ёнган – олов ҳаттоки салондан ташқарига ҳам чиққан. Ўт ўчириш хизмати ва йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг воқеа жойига 10 дақиқа ичида етиб келишлари сабаб ёнғин тезда бартараф этилди, яқин атрофдаги машиналар эса хавфсиз масофага олиб ўтилди.
Тахминлардан бири – автомобилнинг электр симлар тармоғида носозлик юзага келган бўлиши мумкин. Шунингдек, атайин ўт қўйиш тахмини ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади