Шу кунларда Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида “Корея фестивали-2016” маданий тадбири ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль доирасида Тошкентда 17 октябрь куни “Корея киноси кунлари”га расман старт берилди.
Бу ҳақда хабар қилган Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У ўз нутқининг бошини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган ҳамдардлик сўзлари билан бошлади. Элчи мазкур фестиваль Ўзбекистонда яшовчи барча миллат вакилларини Корея маданияти билан танишиши учун имконият яратишини таъкидлади.
Самарқанд шаҳрида “Корея киноси кунлари” 18 октябрда очилган бўлса, Бухорода 19 октябрда очилиши мўлжалланган.
“Корея киноси кунлари” Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да 20 октябргача, Самарқанддаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида 21 октябргача ва Бухоронинг мусиқа драма театрида 22 октябрга қадар давом этади.
“Корея фестивали” давомида Корея миллий мусиқа ва рақс концерти, Корея миллий ўйинлари, расмлар танлови ва шу каби қатор қизиқарли маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?