Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин ортиб боратгани сабабли, аҳолидан https://pm.gov.uz сайти орқали ҳатларни жўнатилиши мақсадга мувофиқ бўлиши айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортди. Буларнинг барчаси мурожаат юбориш эмас, балки мурожаатларнинг ҳолатини аниқлаштириш билан ҳам боғлиқ. Ушбу ҳолатда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида операторлар сони доимо орттириб борилаяпти, лекин шу билан биргаликда айнан қўнғироқ кўп бўладиган вақтларда 1000 телефон рақамида навбат кутиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу сабабли, мурожаатлар имкони борича https://pm.gov.uz сайти орқали юборилиши ҳамда ҳолати текширилиши мақсадга мувофиқ.
Мабодо Интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда мурожаат юборган маъқул. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?