Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У «Ислом бобомни хотирлаб» деб номланган.
Маржона Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизилёзи қишлоғидаги 36-умумтаълим мактабининг 9-синфида таҳсил олади.Ёш истеъдод соҳибаси Маржона Абдуллажонованинг бадиий кулоллик ишлари жорий йилда Чехияда бўлиб ўтган халқаро болалар ижодиёти фестивалида дунёнинг турли мамлакатларидан тақдим этилган 25 мингдан зиёд ижод намуналари орасида юқори баҳоланиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
Кўргазмада Маржонанинг юздан зиёд ижодий намуналари намойиш этилди. Унинг “Мустаҳкам оила”, “Қамчиқ туннели”, “Кексалар гурунги” деб номланган бадиий композицияли сопол асарлари, миллий ҳайкалчалар, кўзача-ю идишлари мухлису мутахассислар эътиборини тортмоқда.
– Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ишлаган буюмларимни Ўзбекистонимизнинг барча ёшларини менинг фарзандларим, деб алқаган ва бутун умрини ёш авлод камолоти учун шароит яратишга бағишлаган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга совға қилишни ният қилган эдим, – дейди Маржона. – Афсуски, бу орзуим армонга айланди. Бироқ Ислом бобомиз бизнинг қалбимизда мангу яшайди. Уларнинг порлоқ хотиралари ҳурмати Биринчи Президентимиз орзу қилганидек Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлида сидқидилдан ўқиймиз ва меҳнат қиламиз.
Манба: Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди