Fossil компанияси Emporio Armani мода бренди билан ҳамкорликда EA Connected Watch номли смарт-соатни тақдим этди. Соат классик корпус дизайнига эга, экрани айлана шаклда.
EA Connected Watch гаджети Bluetooth орқали iOS ва Android платформаларида ишлайдиган мобил қурилмалар билан синхронланади. Соатда қадамлар, сарфланган калориялар, босилган масофа ва уйқу ҳолатини кузатиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, смартфондаги мусиқаларни масофадан бошқариш ва қўнғироқлар ҳақида хабардор бўлиш мумкин.
Асосий циферблатдан ташқари соатда иккинчи вақт минтақасини кузатиш учун қўшимча кичик соат ҳам мавжуд. Автоном ишлаш вақти 6 ойни ташкил қилади, бироқ мазкур маълумот ҳали тасдиқланмаган.
Terabayt.uz нашрининг ёзишича, янги дизайндаги ақлли соатни 250 доллар эвазига харид қилиш мумкин. У тўртта рангда (қора, пушти, пўлат ва бронза) сотувга чиқарилади. Шунингдек, 2017 йилда EA Connected Watch соатига мўлжалланган тимсоҳ терисидан ишланган боғичлар ҳам пайдо бўлиши маълум қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди