Ҳиндистоннинг олмос қироли номини олган Савжибхай Дхолакиа ўзининг энг яхши хизматчиларига 1260та машина ҳадя қилди.
Мамлакатнинг Дивали байрамида бадавлат тижоратчи қўл остидагиларга машинадан ташқари 400 квартира ва турли қимматбаҳо безакларни тортиқ қилиб серҳимматлигини намойиш этди.
“Сўнгги беш йил мобайнида ишлаб чиқаришдаги мислсиз унумдорлик ва ходимларимизнинг фидокорлиги учун мукофотлар тортиқ қилинмоқда”, деди Hare Krishna Exports компанияси бошлиғи Савжибхай Дхолакиа.
Жами 5500 ходим қимматбаҳо туҳфалар билан тақдирланади. Бунга компания 7 млн доллар сарфлайди. Умуман олганда, Дивали байрамида корхоналар ўз ходимларига совға бериш урфга кирган. Одатда, кўпчилик корхоналар ширинликлар тортиқ қилиш билан чекланади. Аммо Hare Krishna Exports 2012 йилдан бошлаб автомобиль совға қилишни бошлади. 2012 йилда хизматчиларга 3 машина ҳадя этилган бўлса, 2014 йилда 491 машина ва 207 квартира инъом қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди