Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой яқин келажакда виртуал реаллик технологияларининг энг йирик бозорига айланиши мумкин. Жорий йилда мазкур бозорнинг умумий капитали 860 миллион долларни ташкил қилиши қайд этилган.
Хитойда ушбу технологиянинг ривожланишида виртуал реаллик кафелари муҳим ўрин эгалламоқди. Бундай кафеларда ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган ўнлаб VR аркадалар мавжуд. Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, Тайваннинг HTC компанияси мазкур тренднинг имкониятларини тезда илғади ҳамда Тайбэй, Шэньчжен ва Пекин шаҳарларида бир нечта VR-кафеларни очишга ҳам улгурди.
HTC кейинги йилда Хитой бўйлаб юзлаб мана шундай кафеларни ташкил қилишни режалаштирган. Фирма ушбу виртуал реаллик кафелари оммалашишига ҳеч ҳам шубҳа қилмайди. Боиси Хитойда интернет кафелар жуда кенг тарқалган (тахминан 146 мингта).
Эслатиб ўтамиз, HTC компанияси Mobile World Congress 2015 кўргазмасида HTC Vive виртуал реаллик шлемларини тақдим қилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда