22:50 / 28.10.2016
6 747

Lenovo иккита катта экранли фаблетни намойиш қилди

Lenovo иккита катта экранли фаблетни намойиш қилди

Хитойнинг Lenovo компанияси Phab 2 ва Phab 2 Plus номли йирик экранга эга фаблетларнинг тақдимотини ўтказди. Terabayt нашрининг қайд этишича, Ҳар иккала модель 6,4 дюймли экран билан жиҳозланган, бироқ Phab 2 Plus версияси стандарт версияга қараганда бир мунча кучли техник параметрларга эга.

Lenovo Phab 2 Plus корпуси магний-алюминий қоришмасидан яратилган, Full HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли қўш камера ва 8 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Унга такт частотаси 1,3 ГГц бўлган 8 ядроли MediaTek MTK8783 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. LTE ва 2 SIM-карта ишини қўллаб-қувватлайди.

Lenovo Phab 2 моделининг корпуси пластикдан ишланган, HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камерага эга. Тўрт ядроли MediaTek MTK8735 процессорида ишлайди. Хотира кўрсаткичлари Lenovo Phab 2 Plus билан бир хил.

Иккала смартфонга сиғими 4050 мА/ст бўлган батарея ўрнатилади. Phab 2 версияси 317 доллар, Phab 2 Plus эса 365 доллар нархида ноябрь ойида Россияда сотувга чиқади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lenovo иккита катта экранли фаблетни намойиш қилди