15:14 / 28.10.2016
15 694

Путин Россиянинг кейинги президенти ҳақидаги саволга жавоб берди

Путин Россиянинг кейинги президенти ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин россияликлар мамлакатнинг кейинги етакчисини танлаб, Россия тарихи дарслигидаги кейинги боби қандай бўлишини ўзлари белгилайдилар, деб айтди.

Путиндан тарих дарслигининг кейинги боби нотинч деб аталмаслиги учун нима қилиш кераклиги сўралди.

«Мен Екатеринага гендер тамойили бўйича аниқ ўхшашмасман», деб ҳазил билан жавоб берди Путин.

Путиннинг айтишича, асосийси, «рус халқининг уюшқоқлигига эришишдир, муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашишдир».

Путин Россиянинг кейинги етакчиси ким бўлишини одамлар ҳал қилишини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Путин вақти келганда эсон-омон пенсияга чиқишни истаётганини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россиянинг кейинги президенти ҳақидаги саволга жавоб берди