Вилоят ахборот-кутубхона маркази Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда «Самарқанд музейлари» номли янги сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда, деб Terabayt.uz ёзмоқда.
Дизайни кишини бефарқ қолдирмайдиган янги сайтдан «Янгиликлар», «Музейлар», «Кўргазмалар», «Виртуал саёҳат» каби бўлимлар ўрин олган. Фойдаланувчилар ўлкашунослик музейи, Садриддин Айний уй-музейи, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Самарқанд давлат университети зоология музейи ва бошқа муассасалар ҳақида тўлиқ маълумот олиши, уларга тааллуқли суратларни томоша қилиши мумкин.
Сайт яратувчилари Регистон ансамбли, Бибихоним масжиди, Улуғбек обсерваторияси, Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Оқсарой мақбаралари бўйлаб виртуал саёҳатга таклиф этади. Ушбу бўлимда фотосуратлар 3D шаклида бажарилган бўлиб, бу фойдаланувчиларга қадимий обидаларни янада яққол ҳис этиш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади