Кеча сайтимизда Galaxy A5 (2017) моделининг тармоқда чиққан суратларини эълон қилган эдик. Моделнинг ҳозирча қачон тақдим этилиши номаълум. Бироқ А сериядаги қурилмалар ҳақида кундан-кунга янги ахборотлар пайдо бўлмоқда. Мисол учун, бугун Samsung Galaxy A5 (2017) моделининг “акаси” Galaxy A7 (2017) смартфонига қарашли техник параметрлар оммабоп Antutu бенчмаркида кўриниш берди.
Бенчмарк натижаларига кўра, машҳур А сериянинг янги авлодига мансуб Samsung Galaxy A7 (2017) 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, унга Mali T830 график адаптерига эга бўлган Exynos 7870 процессори, аниқлиги 16 МП бўлган асосий ва олд камера, Full HD аниқлигидаги 5,5 дюймли Super AMOLED экран ўрнатилади.
Ҳозирча моделнинг қачон тақдим этилиши ноаниқ. Аммо баъзи тахминларга кўра, у 2017 йилнинг бошида сотувга чиқарилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади